Россияда икки мигрант пенсионерни ўлдириш ва зўрлашда айбланмоқда

Олам

image

Россияда терговчилар икки муҳожирни Сергиев Посад шаҳри яқинида пенсионерни ўлдириш ва зўрлашда айбламоқда. Бу ҳақда ТАСС Москва вилояти Тергов қўмитасига таяниб хабар берди

“Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бош тергов бошқармаси қўшни давлатларнинг икки фуқаросига айблов қўйди. Улар пенсионерни зўрлашда ва ўлдиришда айбланмоқда”, дейилади хабарда.

Тергов маълумотларига кўра, кеча, 13 сентябрь куни “Магистраль-2” боғдорчилик ширкатидан 160 метр наридаги ўрмонда 67 ёшли пенсионернинг жасади топилган. Қотиллик юзасидан 1988 ва 1984 йилда туғилган икки мигрант ҳибс олинган. Улардан бири Россияга қўшни бўлган давлат ҳудудида қўлга олинган. Бироқ ҳозирча ҳибсга олинганларнинг фуқаролиги тўғрисида ахборот берилмаяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

574

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг