Россияда фонарлар орқали Навальнийни қўллаб-қувватловчи флешмоб ўтказилди

Жамият

image

Россиянинг бошқа шаҳарларида бўлгани каби Москвада ҳам мухолифат лидери Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун флешмоблар бўлиб ўтди. Одамлар кечқурун ҳовлиларга чиқиб, уяли телефонларига фонарларни ёқди. Акциялар “Севги қўрқувдан кучли” деган умумий ном остида ўтказилди.

Флешмоблар ҳақида аввал Навальнийнинг вилоят штаби раҳбари Леонид Волков хабар берган эди. 

“Сиз телефонларингиз фонарини кўтарасиз, шеригингиз эса шам олиб келади ва уларни айтайлик, юракка айлантирасиз. Ушбу манзарани квартиранинг юқорисидан расм олинг ва Instagram’га жойлаштиринг”, дея таклиф қилганди у.

Натижада, акцияда Москва, Санкт-Петербург, Краснодар, Новосибирск, Омск, Екатеринбург ва бошқа шаҳарларнинг айрим аҳолиси қатнашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг