Россияда эркаклар кескин камайиб кетди – тадқиқот

Олам

image

2022 йилдан буён Украина билан уруш олиб бораётган Россияда эркаклар улуши кескин камайиб кетди. Хусусан, 2024 йилги маълумотларга мувофиқ, аҳолининг 63 фоизини аёллар, атиги 37 фоизни эса эркаклар ташкил этмоқда. Бу ҳақда "Civixplorer" компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида эълон қилинди.

Тадқиқодга кўра, Россиядан ташқари, аёллар сони эркаклардан кўпроқ бўлган мамлакатлар сифатида АҚШ (52,7 фоизга 47,3 фоиз), Бразилия (53,3 фоизга 46,7 фоиз), Бангладеш (53,8 фоизга 46,2 фоиз), Мексика (54,4 фоизга 45,6 фоиз), Япония (55,5 фоизга 44,5 фоиз), Германия (52,3 фоизга 47,7 фоиз) ва Таиланд (55 фоизга 45 фоиз) келтирилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг май ойида Россияда пенсия ёшидаги фуқаролар орасида аёллар эркакларга қараганда деярли икки баравар кўплиги маълум қилинган. Россия ижтимоий жамғармаси маълумотларига кўра, мамлакатда 41 млн 169 минг 800 нафар нафақахўр истиқомат қилади. Улардан 13 млн 845 минг 500 нафари эркаклар. Шу тариқа Россияда аёл пенсионерлар сони 27 млн 324 минг 300 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги демографик инқироз фонида Брянск вилояти думасининг депутати ва “Православ Россия” ҳаракати раҳбари Михаил Иванов ёш оилаларга, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, кечаси интернетни чеклаш ташаббусини илгари сурганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия демографик инқироз гендер баланс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг