Россияда эрига аччиқ қилган маст аёл 1,5 яшар қизини калтаклади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россияда маст ҳолатида бир ярим яшар қизини калтаклаган 31 ёшли қозонлик аёлга жиноят иши очилди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Бу ҳақда журналистларга Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Татаристон бўйича тергов бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Терговчилар видео жорий йилнинг 1 декабрида ёзиб олинганини аниқлаган. Хонадонда 31 ёшли аёл маст ҳолда 2020 йилда туғилган қизини қаттиқ калтаклаган ва ҳаммасини камерага тасвирга олган. 

Қайд этилишича, бола онасидан олиб қўйилган ва аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. 

Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Республика Ички ишлар вазирлиги сайтида аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган. Унга яшаш жойини тарк этмаслик тўғрисида тилхат олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган.

"У 1 декабрь куни турмуш ўртоғига азоб бериш мақсадида бир ярим ёшли қизини калтаклаганини видеога олган. Кейин эса видеони эрига юборган. Турмуш ўртоғи воқеа ҳақида онасига хабар берган ва онаси эса полицияга", дейилади хабарда.

Ҳозирда жароҳат олган қиз тиббий муассасада кўрикдан ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

764

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг