Россияда доллар курси кескин ошиб кетди

Олам 7763
image

Россияда долларни кескин ошиши давом этмоқда. 2016 йилнинг март ойидан буён доллар курси биринчи марта 74 рубл чизиғини кесиб ўтди. Буни Москва биржа маълумотлари тасдиқлаб турибди. 

Савдолар бошидан АҚШ валютаси 0,87 рублга кўтарилиб, 73,82 рублни ташкил қилди. Евро эса 1,14 рублга ошди ва 83,29 рублни ташкил қилди.

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияси эълон қилинганидан кейин рубль тўрт йиллик салбий кўрсаткичини янгилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, 114 та мамлакатда умумий инфекцияланган сони 126 510 кишини ташкил этган, 4637 киши вафот этган.

Шунингдек, ОПEК + битими қулаганидан кейин нефть нархининг пасайиши валюта бозорига таъсир қилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 294
Рейтинг: 3
t
×