Россияда чўчқа гриппи кескин тарқаляпти. Ўзбекистон ССВ огоҳлантириш билан чиқди

Олам

image

Россиянинг 55 та маъмурий ҳудудида чўчқа гриппи қайд этилган. Бу ҳақда мамлакат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерал хизмати хабар берди.

“Аниқланган грипп вируслари орасида Россиянинг 55 ҳудудида чўчқа гриппи деб аталадиган А(H1N1)-2009 штамми устунлик қилмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 18,5 фоизга ошгани қайд этилган. Мутахассислар ўз вақтида эмланиш инфекциядан ҳимояланишга ёрдам беришини таъкидладилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Россияда чўчқа гриппи кенг тарқалаётганини маълум қилиб, фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақирган ва касалликнинг белгиларини келтириб ўтган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, бу касалликни анъанавий грипп турларидан аломатлари орқали фарқлаш қийин. Чунки юқори тана ҳарорати, томоқ, бош ва мушаклардаги оғриқлар, йўтал, ҳолсизлик, безовталик каби симптомлар ҳар иккисига ҳам хос. Шу боис аниқ ташхис қўйиш учун махсус ПЗР тестлари талаб этилади. 

Маълумот ўрнида, 2009 йилда жаҳон бўйича оммавий чўчқа гриппи эпидемияси кузатилган эди. Ўшанда бир йил давомида 60,8 миллион нафарга яқин одам ушбу хасталик билан касалланган. Ачинарлиси, беморлардан 12,4 минг нафари инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг