Россияда бомбардимончи самолёт ҳалокатга учради (видео)

Олам

image

Россиянинг Волгоград вилоятида Су-34 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда бугун, 27 июль куни Мудофаа вазирлигига таяниб, “Интерфакс” хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт ўқ-дориларсиз ўқув парвозини амалга оширган. Самолёт бортида фақат икки учувчи бўлган. Экипаж чўл ҳудудига қулаб тушган. Мудофаа вазирлиги самолёт ҳалокатининг дастлабки сабабини техник носозлик деб атаган.
 

“Учувчилар машғулотда вазифани яхши ўрганди. Аммо самолёт қулаб тушди. Бу учувчиларнинг ҳаётига хавф туғдирмади”, дейилади хабарда.

Вазирлик айни пайтда воқеа жойида Россия Аэрокосмик кучлари комиссияси ишлаётганини маълум қилган.

Жорий йилнинг июнь ойида ҳам Россия Федерацияси таркибидаги Шимолий Осетия Республикасида Россия Аэрокосмик кучларининг Су-34 самолёти ҳалокатга учраганди. Ўшанда ҳам самолёт ҳалокатининг дастлабки сабаби техник носозлик дейилганди. Самолёт бортидаги икки нафар учувчи эса ҳалок бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Магадан вилоятида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учраганди. Оқибатда бортдаги 20 одамнинг икки нафари ҳалок бўлганди. Унинг қулашига двигателнинг носозлиги сабаб бўлган. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраб, экипаж ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги Су-34 Волгоград вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг