Россияда бир кунда 21 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинди

Олам 2069
image

Россияда ўтган кеча-кундузда 21 минг 608 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланган. Бу ҳақда "Worldometer" маълумотларига асосланиб хабар берилмоқда. 

Таъкидланишича, аниқланган янги беморларнинг 25,8 фоизида касалликнинг ҳеч қандай белгилари кузатилмаган. 

Ўтган кун давомида 439 киши инфекция қурбонига айланган, жами вафот этганлар эса 32 минг 32 киши. 

18 минг 811 нафар бемор эса кеча касалликдан фориғ бўлган. Тузалганларнинг умумий сони 1 миллион 388 минг 168 нафар.

Бугунги кунга келиб, Россияда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 1 миллион 858 минг 568 нафарни ташкил этмоқда. 

Дунёда коронавирусга чалинганлар 52 миллиондан ошган. 1,2 миллион бемор вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3.1
t
×