Россияда барга ҳужум қилган мигрантлар ўзбекистонликмиди? Янги тафсилотлар ошкор бўлди
Жамият
−
12 Май 2023
15614Россиянинг Москва шаҳри шарқий қисмидаги “Монро” кафесига ҳужум уюштирган 30 нафарга яқин мигрантлар ичида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, кеча, 11 май кунига ўтар кечаси тиббий ниқобдаги 25 нафарга яқин шахс Вешняковская кўчасида жойлашган “Монро” кафесига кириб, кафе мулкига зарар етказа бошлаган. Шундан сўнг, кафе ходимларига ҳам ҳужум қилган.
Воқеадан бир неча соат ўтгач, гумонланувчиларнинг бир гуруҳи Подолск ва Коммунарк ҳудудларида ҳибсга олинган. Шунингдек, мазкур воқеадан бир неча кун олдин ушбу кафе ходимлари ва мижозлар ўртасида юзага келган зиддият оқибатида кафе мулкига етказилган зарар учун 30 минг рубль товон пули ундирилган.
“Вешняки тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, мазкур воқеа гумонланувчилари ўртасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ”, дейилади агентлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Москва шаҳри шарқий қисмидаги барлардан бирига 30 га яқин ўзбекистонлик мигрантлар ҳужум уюштиргани ва улар барнинг уч нафар ходимини калтаклаб, бир ходимни пичоқлаган, яна бирининг қовурғасини синдирган, ҳомиладор аёлнинг қорнига бита билан уриб, телефонларни ўғирлани айтилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь