Россияда баландликдан йиқилиб, вафот этган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

Олам

image

Жорий йилнинг 25 июнь куни  Россияда ишлаш жараёнида баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлган 22 ёшли йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди ва компенсация пуллари тўлиқ ундирилди . Бу ҳақда Ташқи  меҳнат миграцияси  хабар бермоқда.

Aйни пайтда, ҳодиса юзасидан Россиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари  жиноят иши очган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июнь куни марҳум Всеволож шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келингани ва баландликдан йиқилишда олинадиган оғир тан жароҳатлари туфайли 21 июнь куни реанимация бўлимида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълум бўлишича, эркак Всеволож туманида жойлашган қурилиш корхонасидаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган  техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабаб баландликдан йиқилиб тушган ва орадан 4 кун ўтиб шифохонада вафот этган.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

378

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг