Россияда аёл кўп қаватли уйдан тушиб кетган гўдакни ушлаб олди  (видео)

3-саҳифа

image

Россияда жорий йилнинг 21 июль куни бир ярим ёшли бола кўп қаватли уйнинг иккинчи қавати деразасидан тушиб кетди. Бу ҳақда “Азия Плюс” хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, иккинчи қаватдан тушиб кетаётган болани 64 ёшли Светлана Санарова ушлаб қолган. Уни ота-онасига топшириб кетган, ҳозирда аёлни полиция тақдирлаш учун қидирмоқда.

Маълум қилинишича, бола тушиб кетган вақтда унинг ота-онаси уйда бўлиб, рўзғор ишлари билан банд бўлган. Боланинг деразани олдида ўйнаётганини эса пайқашмаган. 

Ҳозирда боланинг аҳволи яхши. Уни кўздан кечирилганда жиддий жароҳатлар қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

663

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг