Россия аэродромларига ҳужум қилинди. Қурбонлар бор
Олам
−
06 Декабрь 2022
37553Украина қуролли кучлари Киев, эҳтимол, Украина ҳудудидаги нишонларга зарба беришда иштирок этган деб ҳисоблаган Россиянинг узоқ масофали самолётларига ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда
Вазирликнинг Telegram-каналидаги хабарга кўра, Рязань вилоятидаги Дягилево ва Саратов вилоятидаги Энгельс ҳарбий аэродромларига ҳужум қилинган, техник ходимларнинг уч нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган реактив дронлар билан зарба беришга ҳаракат қилинганини таъкидлади. Россия Мудофаа вазирлигининг қўшимча қилишича, ҳужум узоқ масофага учувчи самолётларни ишдан чиқаришга қаратилган.
“Паст баландликда учаётган Украина учувчисиз ҳаво воситалари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан ушлаб олинди. Реактив дронларнинг парчалари қулаши ва портлаши натижасида иккита самолётнинг корпуси бироз шикастланган. Аэродромда бўлган уч нафар россиялик техник хизматчи оғир жароҳатлар сабаб қурбон бўлган. Яраланган яна тўрт нафар ҳарбий хизматчи тиббиёт муассасаларига олиб кетилиб, уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилди”, дейилади Россия ҳарбий бошқармаси хабарида.
Воқеа ҳақида Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси изоҳ берди.
Бошқарма вакили Андрей Юсовга кўра, Россия ҳудудида содир бўлаётган воқеалар учун бу давлат ҳукумати жавобгар.
“Босқинчи давлат ҳудудида содир бўлаётган воқеалар учун тажовузкор давлат ҳукумати жавобгардир. Бугунги воқеалар уларнинг, жумладан, ҳарбий инфратузилманинг таназзулга учрашининг яна бир белгисидир. Қолганини на тасдиқлай, на инкор эта олмаймиз”, дейди Юсов.
Қайд этилишича, Саратов ва Рязань вилоятларидаги ҳарбий объектларда содир бўлган воқеалар ҳақидаги ҳисоботлар Россия Президенти Владимир Путинга тақдим этилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15