Россияда 36 мигрантни ноқонуний рўйхатга олган ўзбекистонлик иши судга оширилди

Олам

image

Москва вилоятида 36 нафар хорижликни ноқонуний рўйхатга олишни ташкил қилган Ўзбекистон фуқароси иши бўйича тергов якунланди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича Бош тергов бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар берди. 

“Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича Бош тергов бошқармасининг Ўта муҳим ишларни тергов қилиш биринчи бошқармаси Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилишни якунлаб, ишни судга оширди. Судланувчи Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда (ноқонуний миграцияни ташкил этишда) айбланмоқда, у ҳибсда”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Қайд этилишича, гумонланувчи айбига иқрор бўлмаган.  

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи 2022 йилнинг июнидан 2023 йилнинг июлига қадар ўз шериклари билан биргаликда камида 36 нафар хорижлик фуқаронинг Россия ҳудудида пул компенсацияси учун ноқонуний бўлишини ташкил қилган. Текширув доирасида пойтахт вилоятида 10 дан ортиқ тинтув ўтказилиб, улар давомида Россия ҳудудида бўлиш қоидаларини бузаётган мигрантлар аниқланган. Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида 36 нафар чет эл фуқароси республика ҳудудидан чиқариб юборилди, 100 дан ортиқ фуқаро миграция қонунчилигини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Маълум қилинишича, унинг шерикларига нисбатан жиноят иши алоҳида процессга ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг