Россияда 20 кишилик автобус йўл ўтказгичдан қулаб тушди. Қурбонлар бор
Олам
−
04 Апрель 2022
5747Бугун, 4 апрель куни Россиянинг Москва вилоятида 20 нафар йўловчиси бўлган автобус йўл ўтказгичдан қулаб тушди, оқибатда икки киши ҳалок бўлган, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“М-9 автомагистралининг 104-километрида, Матренино қишлоғига бурилиб, 467-сонли Москва- Волоколамск йўналиши бўйича ҳаракатланаётган оддий автобус тўсиқни бузиб, эстакададан чиққан ва йўл ўтказгичдан қулаб тушган”, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда жами 20 киши бўлган. Улардан икки нафари ҳалок бўлган ва 18 нафари жароҳатланган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа бугун, 4 апрель куни соат 10:00 да содир бўлган.
“Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, панжарани бузиб ўтиб, ариқга тушиб кетди, шундан сўнг у ёнбошига ағдарди. ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
Мамлакат Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича Бош тергов бошқармаси вакили Ольга Врадийнинг сўзларига кўра, бир неча жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Терговчилар воқеа жойига бориб, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш факти бўйича терговга қадар текширув ўтказган.
Маълум бўлишича, қутқарув ишларига жами 41 киши ва 15 та техника жалб қилинган, улардан саккиз киши ҳамда уч дона техника Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли. Воқеа жойида камида тўртта тез ёрдам машинаси етиб борган.
LiveБарчаси