Россияда 18-қаватдан йиқилган эркак 10 яшар қизнинг устига тушди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшайдиган 46 ёшли эркак кўп қаватли уйнинг 18-қаватидан йиқилиб, 10 ёшли қизнинг устига тушди. Эркак вафот этган, 10 ёшли боланинг оёғи синган. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 1 февраль куни соат тахминан 10:00 атрофида Комендантский кўчасида содир бўлган. Эркак 18-қават балконидан йиқилиб, онаси билан мактабга кетаётган қизнинг устига тушган. Эркак вафот этган, қизнинг эса оёғи синган.

“Эркак 2011 йилда туғилган қизни устига тушди, ота-онаси қизни 2-сонли болалар шаҳар шифохонасига олиб борди. Дастлабки ташхис – оёғи синган. Шифохонадан кейин оила вояга етмаганлар ишлари бўлимида сўроқ қилинади”, деган агентлик суҳбатдоши. 

Маълум бўлишича, марҳум рафиқаси ва онаси билан яшаган, воқеа содир бўлгунга қадар унга иш берувчи қўнғироқ қилган, эркак эса гаплашиш учун балконга чиққан.

Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бир кун олдин Москва шарқида беш ёшли бола ҳам 18-қаватдан қулаб тушиб, вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг