Россияда 17 қават баландликдан қулаб тушган мигрант ҳалок бўлди

Олам

image

Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Пит-Ях шаҳрида турар-жой биноси қурилиши чоғида бир нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Сургутерновости" хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бу одам қурилиш майдонида прораб бўлиб ишлаган. Шу йилнинг 27-октябрь куни кечқурун тожикистонлик ва бошқа бир ишчи шағал учун келаётган эди. Тожикистон фуқароси лифтдан фойдаланишга тўғри келди.

Бироқ, лифт пастда эди. У эса буни пайқамай шахтага яқинлашди ва 17-қават баландликдан қулаб тушди. Ишчиларнинг сўзларига кўра, иш пайтида шахтада ёруғлик йўқ эди, шунинг учун тушиб кетган шахснинг қаердалигини кўра олишмади.

Таъкидланишича, уйда марҳум эркакнинг  хотини ва уч нафар боласи қолган.

Бунга ўхшаш ҳолат жорий йилнинг август ойида Санкт-Петербургдаги қурилиш майдонида содир бўлганди. Ўшанда тўрт нафар меҳнат муҳожири лифт шахтасига  тушиб кетган эди. Ўшанда ишчилар йиқилиш натижасида жиддий жароҳатлар олган, аммо шифохонага мустақил равишда боришга муваффақ бўлган.

Аввалроқ, Россиянинг Владивосток шаҳрида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пит-Ях шаҳрида тожикистонлик 17 қават баландликдан

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар