Россияда 15 яшар бола мактабни портлатмоқчи бўлди

Олам 3894
image

Россиянинг Красноярск ўлкасидаги мактабда портлашнинг олди олинди. Минусинский туманида теракт уюштиришни режалаштириб юрган ўн беш ёшли фуқаро ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси хабар бермоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, у баҳорда теракт уюштиришни режалаштираётган бўлган, портловчи мосламаларни тайёрлаш бўйича кўрсатмаларни ўрганиб чиққан. Керакли таркибий қисмларни топган ва тўртта бомба тўплаган, уни ўзи яшайдиган бинода сақлаган. Хавфсизлик кучлари унинг режаси амалга ошишининг олдини олди.

Сўроқ пайтида ўспирин ўз айбини тўлиқ тан олди ва қилган ишидан пушаймонлигини айтди. 

Айбланувчига террористик ҳужумга тайёргарлик кўриш, қўпорувчилик ҳаракатини амалга ошириш мақсадида ўқиш, шунингдек, портловчи мосламаларни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ва олиб юриш бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 127
Рейтинг: 3.1
t
×