Россияда 12 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Жамият
−
19 Июль 2021 15220 1 дақиқа
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 12 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз қилишда гумонланмоқда. Бу ҳақда 78.ру ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбасига таяниб, хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 июль куни 31 ёшли аёл полицияга мурожаат қилиб, Латвиялик ўқчилар кўчасидаги 9-сонли уй ёнида номаълум шахс томонидан 2009 йилда туғилган қизи зўрланганини айтган.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат юзасидан полиция тўпланган маълумотлар ва берилган кўрсатмалар асосида 46 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олган. Ҳозирда жиноят иши бўйича суриштирув ишлари кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз бериб, унда 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси кўп қаватли уйнинг кириш қисмида 15 ёшли қизни зўрлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь