Россияда 11 ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган хитойлик қамалди
3-саҳифа
−
25 Сентябрь 2021
27306Россия Федерацияси Асинов шаҳар суди “Гринвуд” масъулияти чекланган жамияти бош директори – Хитой фуқароси Сунь Анйини тўрт йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, хитойлик Сунь Анйи 2020 йилнинг январь ойида Причулим қишлоғида ёниб кетган 12 муҳожирнинг ўлимида айбдор, деб топилган. Ўша 12 муҳожирнинг 11 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бундан ташқари, ёниб кетган ёғочли уйда “Гринвуд” МЧЖнинг жами 14 ишчиси истиқомат қилган.
Маълумот учун, хусусий тахта заводи ҳудудида ёнғин содир бўлгани тўғрисида Россия Тергов қўмитасининг минтақавий тергов бўлими жиноят иши очган. Бу иш доирасида Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (Бепарволик туфайли икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлиш) билан “Гринвуд” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сунь Анъи ҳибсга олинган.
Кейинчалик тергов 109-модда билан қўзғатилган жиноят ишини ёпган ва Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 219 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ҳамда 238-моддалари (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатган.
Хабарга кўра, суд жараёнида прокурор иш берувчи – Сунь Анйига 4,5 йил қамоқ жазоси беришни сўраган. Бироқ, судья 4 йил билан чекланган.
LiveБарчаси