Россия жиноятда айбланаётган тўрт кишини Ўзбекистонга экстрадиция қилди
Олам
−
30 Сентябрь 2021
7427Россия Федерацияси Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этганликда айбланган тўрт кишини Ўзбекистонга топширди. Бу ҳақда РФ Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Россия Федерацияси Бош прокуратураси Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширган. Ўзбекистонга топширилган одамлар ҳақида шундай хулосалар берилган:
• Жаҳонгир Байматов “хавфли рецидивист” ҳисобланади. У Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бухгалтер бўлиб фаолият юритган. У собиқ мактаб директори ва бошқа шахслар билан биргаликда 2018 йилнинг декабридан 2019 йилнинг декабрига қадар муассаса ходимларининг имзосини қалбакилаштириш орқали иш ҳақи баёнотларига ёлғон маълумотлар киритган. Шундай қилиб, у ишониб топширилган пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланган.
• Қахрамон Жамолов 2018 йил 7 ноябрдан 2019 йил 4 мартгача Тошкент шаҳрида омбор мудири бўлиб ишлаган. У хомашё, материаллар ва тайёр маҳсулотни катта миқдорда ўғирлаганликда айбланмоқда.
Шунингдек, Россия Федерацияси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг уюшган жиноий гуруҳ таркибида ўғриликда айбланаётган Жасурбек Мўминов ва қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказишда айбланган Феруз Иброҳимовни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровларини қаноатлантирган.
Бу фуқаролар турли вақтларда Россия Федерацияси ҳудудида ҳибсга олинган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уларни топшириш бўйича тегишли сўровларни тайёрлаган.
Уларни экстрадиция қилиш тўғрисида Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг қарорлари кучга кирган. Россия Федерал жазони ижро этиш хизматига уларни зарур хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда топшириш буюрилган.
Таъкидланишича, улар махсус кузатувчилар ҳамроҳлигида Ўзбекистонга етказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь