Россия заифлашиши керак – Пентагон раҳбари

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг айтишича, Америка Россия заифлашганини кўрмоқчи. CNN хабарига кўра, у бу ҳақда Киевга ташрифидан сўнг Польшада ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Остинга кўра, АҚШ Россия Украинага бостириб кирганидек, бошқа ҳеч бир давлатга ҳужум қилмайдиган даражагача заифлашишини хоҳлайди.

Кейинроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Пентагон раҳбарининг баёнотини тушунтирди. Унга кўра, Остиннинг баёноти Оқ уй маъмуриятининг азалий – Москва Украинани ютиб юборишига йўл қўймаслик мақсадига мос келади.

“Бу бизнинг нуқтаи назаримизга мос келади, деб айта оламан. Президентнинг ва Остиннинг нуқтаи назарига кўра, биз Путиннинг Украинани бўйсундириш, унинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўлга киритишига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга соламиз”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, ташрифдан сўнг Пентагон раҳбари ҳам АҚШ Украина Россияга қарши урушда ғалаба қозониши мумкинлигига ишонишини айтди. Бунинг учун фақат тўғри жиҳоз ва тўғри ёрдам керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг