Россия Европанинг Навальний бўйича талабига жавоб қайтарди

Олам

image

Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси расмий Москвадан Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийни жорий йилнинг 7 июнига қадар озодликка чиқаришни сўраган резолюциясига рад жавобини берди. Бу ҳақда “Медуза” хабар қилди.

Европа Кенгаши Парламент ассамблеясининг Навальний учун озодлик сўралган ва расмий Москвага йўлланган резолюцияси кеча, 22 апрель куни тасдиқланди. Уни 105 киши маъқуллаган, 26 киши қарши овоз берган, 11 нафар депутат бетараф қолган.

Европа Кенгаши Парламент ассамблеясидаги РФ Федерал Мажлиси делегацияси раҳбари Пётр Толстой резолюцияга ўз муносабатини билдирди.

“Россия Европа Инсон ҳуқуқлари суди ва Европа Кенгашининг бошқа институтларининг сиёсийлаштирилган қарорлари делегациямиз йўқлигида қабул қилинса ҳамда Конституциямизга ёки Россия судининг қарорига зид бўлса, бажармайди”, деган Толстой.

Резолюцияда таъкидланишича, мухолифатчининг колонияга тушишига сабаб бўлган “Ив Роше” иши бўйича Навальнийга ўқилган хукм Европа Инсон ҳуқуқлари суди томонидан адолатсиз деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан мухолифатчи билан ҳар қандей нохуш ҳодиса содир бўлса, Россия ҳукумати жавоб беришини айтганди.

Бунга жавобан Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль АҚШ расмийларининг таҳдидини ҳеч қандай тарзда қабул қилмаслигини айтиб, агар АҚШ санкция босимини давом эттирса, Россия ҳам жавоб чораларини қўллашда давом этишини таъкидлаганди.

Маълумот ўрнида, Коррупцияга қарши кураш фонди (КҚКФ) таъсисчиси, мухолифатчи Алексей Навальний 2020 йилнинг 20 августида Россиянинг Томск шаҳрида заҳарланганидан сўнг, Германияда 4 ой даволаниб, жорий йилнинг 17 январь куни Россияга қайтди ва ўша вақтдаёқ ҳибсга олинган. Кейинроқ эса суд қилиниб, қамалди.

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made