Россия Европанинг асосий газ етказиб берувчисига айланиши мумкин – “Bloomberg”
Олам
−
13 Декабрь 2022
12260Россия Европага газ етказиб бериш бўйича етакчиликни қайтариб олиши ва Европа Иттифоқининг асосий ёқилғи етказиб берувчисига айланиш имкониятига эга. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги шарҳловчиси Хавьер Блас ёзди.
Бласнинг қайд этишича, Европа етакчилари Россия билан одатий бизнесни тикламасликка қанчалик ҳаракат қилмасин, география ва бозор Россия ёқилғисидан воз кечиш имкониятини бермайди.
“Европа етакчилари Украина уруш тугаганидан кейин одатдагидек бизнесга қайтмасликка қанчалик ваъда бермасин, муқаррар география ва бозор воқелиги энг қатъий сиёсатчиларни ҳам Россия билан ҳамкорлик қилишга ишонтира олади”, дейди Блас.
Мақола муаллифи немис сиёсатчиси, Саксония федерал штати бош вазири Михаэль Кречмернинг Россия газидан бутунлай воз кечиш “тарихий билимсизлик ва геосиёсий жиҳатдан нотўғри қарор” деган сўзларини мисол қилиб келтирган.
Бласнинг таъкидлашича, айни пайтда Берлин газ импортининг мегаватт-соати учун 140 евро (тахминан 180 доллар) тўлайди. Бу нарх 2010 йилдан 2020 йилгача бўлган вақт оралиғидаги ўртача нархдан 7 баробарга қимматроқдир.
“Агар Европа Иттифоқи кимё, озиқ-овқат ва оғир саноатда рақобатбардош бўлиб қолмоқчи бўлса, унга арзон газ керак. Европа учун Россия газидан арзонроқ газ йўқ”, дейди шарҳловчи.
LiveБарчаси