Россия Европа Кенгаши келишувларидаги иштирокини тўхтатди

Олам

image

Россия Европа Кенгашининг қисман ва кенгайтирилган келишувларида иштирок этмайди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган қарорда белгиланган.

Қонунга кўра, жорий йилнинг 16 мартдан Россиянинг саккизта келишувдаги иштироки тўхтатилган. Хусусан,

•  Наркотиклар ва тобелик бўйича халқаро ҳамкорлик гуруҳи; 

•  1990 йилги, ҳуқуқ орқали демократия учун Европа Комиссиясини таъсис қилувчи қисман келишув;

•  Европа Кенгашининг табиий офатлар ва технологик ҳалокатларни прогноз қилиш, олдини олиш ва бундай ҳолларда ёрдам кўрсатиш бўйича қисман очиқ келишуви;

•  Биргаликда кино ишлаб чиқариш ҳамда кинематографик ва аудиовизуал асарлар прокати бўйича Европа кўмак фонди (“Евримаж”);

•  Европа аудиовизуал обсерваторияси;

•  Европа Кенгашининг спорт бўйича кенгайтирилган қисман келишуви;

•  Европа Кенгашининг маданий йўналишлар ҳақидаги кенгайтирилган қисман келишуви;

•  Европа Кенгашининг “Европада тарихни ўқитиш бўйича обсерватория” кенгайтирилган қисман келишувидаги иштироки тўхтаилган.

Шу муносабат билан Россия ҳукуматининг 14 та акт ва низомлари ўз кучини йўқотди.

Февралда Европа Кенгаши Россия томонидан ДХР ва ЛХР мустақиллиги тан олинишини, шунингдек, Украина бостириб кирилишини қоралади. Европа Кенгаши вазирлар қўмитаси Россиянинг ташкилотдаги вакиллигини тўхтатиб қўйди ва уни қўмита, Парламент Ассамблеяси ва Еврокенгашнинг бошқа органлари фаолиятида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Бунга жавобан, 15-март куни Россия Европа Кенгашидан чиқиш жараёнини бошлади. Шундан кейин Россияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг 15-мартдан кейин қабул қилинган қарорларини ижро этмаслик тўғрисида қонун қабул қилинди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди 16-сентябрга қадар Россияни суд жараёнларида томон деб ҳисоблашда давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг