Россия янги лазер қуролини синовдан ўтказди

Олам

image

Россия беш километр масофадаги дронларни беш сонияда ёқиб юборишга қодир лазерни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Юрий Борисов “Янги уфқлар” марафонида айтиб ўтди.

“Биз катта қувватга эга бўлган, турли воситаларни термик йўқ қилишга имкон берувчи лазер тизимларини ишлаб чиқдик ва амалда серияли ишлаб чиқаришни бошладик”, деган Бош вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, синовлар давомида учувчисиз транспорт воситаси “шунчаки ёниб кетган ва йўқ қилинган”.

Расмий, шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин 2018 йилда гапирган “Пересвет” жанговар лазер тизимини серияли етказиб бериш бошланганини ҳам эълон қилган. У бир ярим минг километр баландликдаги орбиталарда сунъий йўлдошларни ўчириб қўйишга қодир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг