Россия “Яндекс”дан фойдаланувчиларга оид қайси маълумотларни олиши маълум қилинди

Технология

image

“Яндекс” компанияси вакиллари биринчи маротаба қандай маълумотларни Россия ҳукуматига беришини ва компанияга ҳукуматдан қанча сўровлар келиб тушишини очиқлади. Барча маълумотлар “Яндекс” расмий сайтидаги шаффофлик тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган. 

Ҳисоботга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Россия Федерацияси давлат органлари фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни сўраб, “Яндекс”га 15 минг 300 га яқин сўров юборган. Компания шулардан 12 минг 900 тасига жавоб берган.

Шунингдек, расмийлар талаб қилган энг кўп сўровлар “Яндекс.Пасспорт” ва “Яндекс.Почта” хизматларининг фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар ҳисобига тўғри келади. Бу икки хизмат фойдаланувчилари тўғрисида жорий йилнинг январь – июнь ойларида 8,8 минг сўров келиб тушган. 

Ҳисоботда ёзилишича, компания фойдаланувчиларнинг почта хизматидан фақат суд қарори асосида маълумот бериши мумкин.

Кейинги ўринда “Яндекс.Такси” фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар жой олган. 2020 йилнинг дастлабки олти ойида компанияга 5,2 мингта сўров келиб тушган, улардан 4,1 мингтаси қондирилган. Яндекснинг бошқа хизматлари бўйича Россия ҳукуматидан 1,2 мингта мурожаат келиб тушган, компания вакиллари уларнинг мингдан ортиғига жавоб берган.

Фаррух Муродқулов 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг