Россия яна бир давлат дипломатини ҳайдаб юборди
Олам
−
31 май 2022 14559 1 дақиқа
Россия Черногориянинг Москвадаги элчихонаси ходимини персона нон грата (исталмаган шахс) деб эълон қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.
“Бугун, 31 май куни Черногориянинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Милорад Шчепанович Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинди ва Черногориянинг Москвадаги элчихонаси ходимининг шахсини нон грата деб эълон қилиш тўғрисида нота топширилди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу чора Черногориянинг Россиянинг Подгорицадаги элчихонасининг бир қатор дипломатларини персона нон грата деб эълон қилиши бўйича қабул қилинган қарорига жавобдир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 апрель куни Черногория Ташқи ишлар вазирлиги тўрт нафар россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилиб, улар етти кун ичида мамлакатни тарк этиши кераклигини айтган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август