Россия яна 5 давлат билан мунтазам парвозларни тикламоқда
Олам
−
15 Май 2021
9098Россия жорий йилнинг 25 майидан бошлаб Исландия, Малта, Мексика, Португалия ва Саудия Арабистони билан парвозларни қайта тиклайди. Бу ҳақида “Интерфакс” агентлиги хабар берди.
Россияга коронавируснинг кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штабнинг кеча, 14 май куни ўтказилган йиғилишида шундай қарор қабул қилинган.
РФ Бош вазири Татьяна Голикова раислигидаги штаб Исландия, Малта, Мексика, Португалия ва Саудия Арабистони билан рейсларни ўзаро очиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорга кўра:
• Исландия билан рейслар ҳафтада икки марта Москва-Рейкьявик йўналишида амалга оширилади.
• Малтага ҳафтада икки марта Москва-Валетта йўналишида парвозлар амалга оширилади.
• Мексикага ҳафтасига учта рейс Москва-Канкун йўналишида парвоз қилади.
• Португалияга Москва-Лиссабон йўналишида ҳафтада учта рейснинг парвози режалаштирилган.
• Саудия Арабистонига ҳақтасига уч маротаба Москва-Жидда йўналишида парвозлар қўйилади. Грозний ва Махачқалъадан Жиддага ҳафтасига битта рейс йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, штаб 25 майдан Жанубий Корея билан ўзаро мунтазам рейслар сонини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилди:
Мамлакатларга парвоз давомида санитария- эпидемиология қоидаларига риоя қилиниши зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон мунтазам парвозлар жорий йилнинг 1 апрелидан тикланганди.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси