Россия яна 4 та мамлакат билан авиақатновларни тиклаяпти
Олам
−
19 Сентябрь 2020
11583Россия жорий йилнинг 21 сентябридан Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон билан авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда янги коронавирус инфекцияси билан курашиш тезкор штабида маълум қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС,
“Йиғилиш якунига кўра, 21 сентябрдан Қозоғистон (Нур-Султон), Қирғизистон (Бишкек) ва Беларусь (Минск) билан ўзаро халқаро парвозларни тиклашга қарор қилинди”, дейилади хабарда. Парвозлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.
Бундан ташқари, Россия 27 сентябрдан Жанубий Корея билан ҳам ўзаро авиақатновни тиклайди. Қайд этиш керакки, Жанубий Корея пандемия сабаб чегараларини ёпмади. Аммо бошқа давлатлар ўрнатган чекловлар сабаб парвозларга талаб пасайиб кетди.
Маълумот учун, Россия 1 августдан Буюк Британия, Танзания ва Туркияга, 15 августдан Швейцарияга парвозларни тиклаганди.
Аввалроқ, 2020 йил 1 октябрдан Ўзбекистонга авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга тақиқ бекор қилиниши ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси