Россия ядровий кучлари машғулотини ўтказиши ҳақида АҚШни огоҳлантирди
World
−
26 October 2022 20390 1 minute
Россия ядровий кучлари билан машғулотлар ўтказади. Москва режалари ҳақида Пентагонни огоҳлантирган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Патрик Райдер маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Москва шаффофлик талабларига риоя қилади.
“АҚШ хабардор қилинган... Шу маънода Россия қурол назорати ва шаффофлик бўйича ўз мажбуриятини бажармоқда”, дейди Пентагон расмийси.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий департаменти “Яшин” машғулотларини йиллик ва мунтазам тадбир деб билади, аммо барибир унинг бажарилишини назорат қилишни режалаштирмоқда.
Аввалги “Яшин” машқлари 2022 йил 19 февралда, Россиянинг Украинага босқини бошланишидан беш кун олдин бўлиб ўтган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August