Россия ядро қуролларини АҚШга текширтиришни тўхтатди

Олам 10334
image

Россия ўз ядровий арсенали АҚШ томонидан текширилишини тўхтатмоқда. Кеча, 8 август куни Россия Ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, Россия “Стратиегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш тўғрисидаги шартнома (СҲҚҚЧШ) бўйича текширувлар ўтказиладиган объектларни шартнома бўйича текширув фаолиятидан вақтинчалик чиқаради.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз қарорини мамлакатга нисбатан жорий этилган санкциялар ва коронавирус пандемияси билан изоҳлаган. Шундай қилиб, вазирлик кўплаб мамлакатларнинг ҳаво ҳудуди “Россия текширув гуруҳларини етказиб берадиган самолётлар учун ёпиқ” эканлигига ишора қилган. Бу, Россия томонининг фикрича, “АҚШ учун бир томонлама афзалликларни яратади ва Россия Федерациясини Америка ҳудудида текширувлар ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилади”.

Бундан ташқари, Россия ТИВ коронавирус пандемияси туфайли юзага келган “оғир эпидемиологик вазият”га ишора қилиб, бундай шароитда томонлар Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартнома (СҲҚҚЧШ) доирасида текширув фаолиятини қайта бошлаш уринишларидан воз кечиш кераклиги таъкидланган.

СҲҚҚЧШ ҳамда Россия ва АҚШнинг ядро қуроллари назорати

Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартнома АҚШ ва Россия ўртасидаги қурол назорати бўйича бир вақтлардаги кенг қамровли шартномалар тизимининг қолган ягона элементидир. Бу келишув, хусусан, узоқ масофали стратегик ядровий қуроллар сонини чеклайди. СҲҚҚЧШга кўра, ҳар бир давлат 800 тадан ортиқ ядровий қурол ташувчига ва 1550 тадан ортиқ каллакка эга бўлиши мумкин. 2021 йилнинг февралида АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин келишувни (СҲҚҚЧШ-3) 2026 йилгача узайтирди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 411
Рейтинг: 3
Теглар
t
×