Россия ва Украина 27 йиллик келишувни бузди 

Олам 10952
image

Украина даромад ва мол-мулкни икки томонлама солиққа тортишдан қочиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш бўйича Россия Федерацияси билан тузилган келишувни бузди. Бу ҳақда Россия Молия вазирлиги баёнотида айтилади.

“Украина жорий йилнинг 8 июндаги 612119/23-017-65-сонли эслатма билан Россия Федерацияси ҳукумати ва Украина ҳукумати ўртасида икки томонлама солиққа тортилишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим бекор қилингани тўғрисида Россия Федерациясини расман хабардор қилди”, дейилади хабарда.

Шу тариқа, 2023 йил 1 январдан бошлаб мамлакатлар ўртасида икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим ўз кучини йўқотади. Бу шуни англатадики, Россиянинг Украинада яшовчи солиқ резидентлари ва Россияда яшовчи Украинанинг солиқ резидентлари иккала давлатда солиқ тўлайдилар.

Шартноманинг худди шу тарзда бекор қилиниши икки давлатдан бирида тадбиркорлик билан шуғулланиб, иккинчисида яшовчи фуқароларга таъсир қилади.
 
Украина ва Россия ўртасидаги ушбу шартнома 1995 йилда имзоланган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 368
Рейтинг: 3
t
×