Россия ва Тожикистон ўртасида “претензия”лар йўқ – Песков
Олам
−
22 Ноябрь 2023
3301Россия ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик уйғун ривожланмоқда, мамлакатлар ўртасида ҳеч қандай "претензия" бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Биринчи каналда маълум қилди.
“Бизнинг ҳамкорлигимиз шу қадар уйғун ривожланмоқдаки, бу икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ажойиб дўстона муносабатлардан далолат беради, менимча, биз ҳеч қандай даъволар ҳақида гапира олмаймиз”, дейди Кремль вакили.
Шунга қарамай, кеча, 21 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтган Россия ва Тожикистон Президентлари учрашувда Владимир Путин Имомали Раҳмонга Россияда яшаб, меҳнат қилаётган тожикистонлик меҳнат мигрантларининг сони 1 миллиондан ошгани, улар ўз ватанига пул юбориб, республика иқтисодиёти учун жиддий ёрдам бераётганини эслатиб қўйди.
Имомали Раҳмон 21 ноябрь куни икки кунлик расмий ташриф билан Москвага келди, ташрифнинг биринчи кунида Россия раҳбари билан тор доирада учрашувлар, кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди. Бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Тожикистон Президенти Москвага ташрифидан сўнг 23 ноябрга белгиланган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Минскдаги саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда. Путин ҳам аввалроқ ушбу саммитда иштирок этишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь