Россия ва НАТО ўртасида ҳамкорлик тўхтади

Олам 3146
358240

Россия ва НАТО ўртасида фуқаролик ва ҳарбий линия бўйича ҳамкорлик бутунлай тўхтаб қолди, деб айтмоқда РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Грушконинг таъкидлашича, Шимолий атлантика альянси расмий Москва билан муносабатлардаги иложсиз аҳволдан қандай чиқишни билмайди.

“Альянс муносабатларни яхшилаш учун билдирилган барча таклифларни рад қилди. Бизнинг муносабатларимиз аввал ҳам узилиб қолган – 1999 йилда НАТО Югославияни бомбалаганда, 2008 йилда Жанубий Осетия можаросидан кейин. Бугунги инқироз биринчиси эмас, аммо энг узоқ давом этгани”, деган Грушко.

Грушко Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий тўқнашувнинг келиб чиқиши бутун инсоният учун фожиа бўлишини қайд этиб ўтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 2.9
Теглар