Россия ва Хитой Жанубий Корея яқинида бомбардимончи самолётларини учирди

Олам

image

Бугун, 30 ноябрь куни Хитойнинг иккита, Россиянинг олтита самолёти Жанубий Кореянинг ҳаво ҳудудидан мудофаа зонасига кириб келган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Хитойнинг H-6 бомбардимончи самолётлари Кореянинг жанубий ва шимоли-шарқий соҳилларидаги Корея ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига бир неча марта кириб чиққан.

Шунингдек, Россиянинг TU-95 бомбардимончи ва SU-35 қирувчи самолётлари кореяликлар Шарқий денгиз деб атовчи Япон денгизи ҳудудига кириб, 18 дақиқадан сўнг чиқиб кетган.

Сеул штаб бошлиқларининг баёнот беришича, Хитой ва Россия самолётлари ҳаводан мудофаа зонасига киришидан олдин ўз ҳарбий кучларини жўнатган. Бироқ самолётлар Жанубий Корея ҳаво ҳудудини бузмаган.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа зонаси мамлакатлар бошқа давлатнинг самолётларидан ҳимояланадиган махсус ҳудуд ҳисобланади. Ҳаво ҳудудидан фарқли ўлароқ, ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасини тартибга солувчи халқаро қоидалар йўқ.

Москва Кореянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасини тан олмайди. Пекин бу ҳудуд барча фойдаланиши ва ҳаракатланиши учун эркин бўлиши кераклигини айтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

368

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг