Россия ва Хитой Шарқий Хитой денгизида машғулотлар ўтказади

Олам

image

Россия ва Хитой Шарқий Хитой денгизида ракета ва артиллерия отишмалари билан ҳарбий-денгиз машқларини ўтказади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Денгиз кучларининг ўзаро ҳаракати-2022” деб номланган машғулот жорий йилнинг 21-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Тинч океан флотининг ҳарбий кемалари отряди машғулотларда қатнашиш учун аллақачон Владивостокдан жўнаб кетган. Россия томонидан “Варяг” крейсери, “Маршал Шапошников” фрегати, “Россия Федерацияси қаҳрамони Алдар Циденжапов” ва “Совершенный” корветлари иштирок этмоқда.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, машғулотларнинг фаол қисмида қуролларни амалий қўллаган ҳолда сув ости кемаларига қарши ҳаракатларни ҳам ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Машғулотларнинг асосий мақсади Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш эканлиги қайд этилган.

Маълумот учун, 2023 йилда Россия Федерациясининг Челябинск вилоятида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Қуролли кучларининг қўшма машғулотлари ўтказилади. “Тинчлик миссияси” деб номланган машғулотлар август ойига режалаштирилган. Уларда Россия Федерацияси ва Хитойдан ташқари Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг