Россия ва Хитой НАТОга қарши бирлашади

Олам

image

Хитой ва Россия Шарқий Европа томон силжиб келаётган НАТО ва Ғарб тазйиқига қарши бирлашади. Пекин ва Москва расмийлари қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросими олдидан ўтказган музокаралари давомида қўшма баёнот имзоладилар

Бугун, 4 февраль куни Пекин – 2022 Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этиш учун Хитойга борган Россия Президенти Владимир Путин ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
 
Путинга кўра, Ғарб Россияни заифлаштириш учун НАТО альянсидан фойдаланмоқда. 

Бундан ташқари, у сўнгги пайтларда Украина билан боғлиқ вазият таранглашиб бораётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Ғарбнинг уруш бошланиши ҳақидаги иддаоларига жавоб қайтарган Путин, Россия Украинага ҳужум қилмаслигини билдирган.
 
Учрашув мобайнида Россия ва Хитой раҳбарлари НАТОни “совуқ уруш ҳақидаги мафкурани кенг тарғиб қилиш”да айблаган. Аммо, музокараларда Украинага қарши бирлашиш ёки унга қарши чора кўриш ҳақида ҳеч қандай сўз бормаган.
 
Кремлнинг билдиришича, учрашув “илиқ кайфиятда” ўтган ва бу COVID-19 пандемияси бошланганидан буюн икки давлат раҳбарларининг биринчи марта юзма-юз кўришиши. 


“Россия ва Хитой ўртасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ ва икки давлат ҳамкорликни йўлга қўймаган бирор бир соҳа қолмаган”, дейилади Кремль баёнотида.

 


Бундан ташқари, томонлар АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўртасида тузилган “AUKUS” хавфсизлик пактидан “жиддий хавотирда” эканлигини билдирган.
 
Ўтган йили эълон қилинган “AUKUS” пакти Осиё-Тинч Океани ҳудудлари хавфсизлигини таъминлаш учун Австралияга ядровий қуролга эга сувости кемаларидан фойдаланиш имконини беради. Ушбу пакт Жанубий Хитой Денгизи ҳудудларида доминантлик қилишга уринаётган Хитой агрессиясига қарши тузилган.
 
Пекиннинг “Бир Хитой” сиёсатини қўллаган Москва, мустақилликка интилаётган Тайванни Хитойнинг ажралиб чиққан ҳудуди дея атаб, унинг қачондир яна Хитойга қайтиб қўшилиши тарафдори эканини билдирган.
 
Билдирилишича, олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюрган Владимир Путин Пекиннинг “юлдуз меҳмони” ҳисобланади. Маросимга ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарларидан фарқли ўлароқ, ХХР Раиси Си Цзиньпин фақат Россия раҳбари билангина икки томонлама расмий учрашув ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг