Россия ва Қозоғистон ЕОИИдаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Олам 2078
image

Телефон орқали суҳбат чоғида Россия ва Қозоғистон Бош вазирлари Михаил Мишустин ва Асқар Мамин икки томонлама ҳамкорлик, Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ва коронавирус тарқалишига қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди.

"Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Томонлар савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, транзит транспорти, космик соҳалар, саноатни ривожлантириш каби икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва ЕОИИ доирасидаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди”, дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг хабар беришича, коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшма чора-тадбирларга, шунингдек, Қозоғистон-Россия чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти бўйича қўшма ҳаракатлар дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Россия ва Қозоғистон Бош вазирларининг юзма-юз учрашуви Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг мажлиси доирасида бўлиб ўтганди. У Ерда Россия ҳукумати раҳбари Digital Almaty 2021 рақамли форумида сўзга чиққанди.

Шунингдек, ушбу форумда ЕОИИга кузатучи бўлиб қўшилган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам нутқ сўзлаганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.9
t
×