Россия ва Қатар спорт соҳасида меморандум имзолайди – Путин
Спорт
−
04 Июль
3337Россия Федерацияси ва Қатар ўртасида спорт соҳасида меморандум тайёрланмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Қатар Амири билан учрашувидаги нутқида маълум қилди.
Россия давлати раҳбари Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашувда икки давлат ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратди.
“Биз Қатарнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга қандай жиддий ёндашганини эслаймиз. Ҳозир биз спорт вазирликлари ўртасида ушбу соҳадаги ҳамкорлик бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишиб олдик”, дейди Россия раҳбари.
Қайд этиш жоиз, 2018 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати Россияда бўлиб ўтган, шундан сўнг Россия Федерацияси 2022 йилда футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди ва бу борада Қатар билан ўз тажрибасини фаол ўртоқлашди.