Россия ва Беларусга қарши гибрид уруш олиб борилмоқда — Лавров

Олам 5340
image
-

Бугун, 18 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларусь ТИВ раҳбари Владимир Макей билан Москвада юзма-юз учрашув ўтказди. Суҳбатда Лавров Россия ва Беларусга қарши гибрид уруш олиб борилаётгани ҳамда ташқи босим ўтказилаётганини айтди.

“Биз ўзаро алоқаларни ўта оғир шароитларда ривожлантираётганимизни қайд этдик: иккала мамлакат ноқонуний ва жиддий ташқи босимга дучор бўлмоқда”, дейди Лавгор Макей билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Россия ТИВ раҳбари икки давлат гибрид урушга дуч келаётганини айтган.

“Бизга нисбатан гибрид уруш усуллари қўлланилмоқда: бир томонлама санкциялардан тортиб, ахборот кампанияларигача ва буларнинг барчаси қандай содир бўлаётганидан хабарингиз бор. Мен фактларни келтирмайман, буни ҳамма яхши билади”, дея қўшимча қилди Лавров.

Унинг таъкидлашича, Ғарбнинг бундай очиқчасига тажовузкор йўналишини ҳисобга олган ҳолда Россия ва Беларусь давлат суверенитетини мустаҳкамлаш ва икки мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олган. 

Маълумот учун, гибрид уруш — тажовузкор анъанавий ҳарбий босқин эмас, балки яширин операциялар, душман мамлакатининг ичида бўлиб турган айирмачи ҳарбий гуруҳлар ҳамда қўзғалончиларни қўллаб-қувватлаш орқали, кибер ҳужумларнинг комбинациясидан фойдаланган ҳолда олиб борилади. Бундай уруш мутлақ тинч даврда ва умуман ҳарбий операцияларсиз ўтказилиши мумкин.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 192
Рейтинг: 3
t
×