Россия Ўзбекистоннинг энергетикадаги асосий ҳамкорларидан бири – Аҳмедхўжаев
Жамият
−
04 Октябрь 2023
4610Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари билан барча соҳаларда, жумладан, энергетика хавфсизлиги масалаларини ҳал этишда фаол ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмедхўжаев Остонада бўлиб ўтган ШҲТ энергия форуми чоғида маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
“ШҲТ, шубҳасиз, барча соҳалардаги глобал ва минтақавий муаммоларни, жумладан, энергетика хавфсизлиги масалаларини таҳлил қилиш ва ҳал этишга қаратилган энг муҳим платформалардан биридир”, дейди у.
Унга кўра, Ўзбекистон Хитой билан бу борада яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. У, айниқса, Россия республиканинг энергетика соҳасидаги асосий ҳамкорларидан бири ва энг йирик инвестори эканини алоҳида айтган.
Аҳмедхўжаевнинг қўшимча қилишича, ўзбекистонлик мутахассислар Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳамкасблари билан биргаликда айни пайтда ушбу республикалар ҳудудида бир нечта гидроелектр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганмоқда.
“Ушбу лойиҳалар нафақат энергия таъминоти, балки минтақа учун айниқса муҳим бўлган сув балансини таъминлаш масаласини ҳам ҳал қилишга қаратилган”, дея тушунтирди Аҳмедхўжаев.
Унинг алоҳида урғулашича, бир томондан энергияга тобора ортиб бораётган талаб, иккинчи томондан иқлим ўзгариши энергия билан таъминлашнинг энг мақбул йўлларини топишда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилади.
LiveБарчаси