Россия Ўзбекистондан юборилган тонналаб маҳсулотларни ортига қайтариб юборди
Олам
−
24 Январь 2022
80212Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати (Россельхознадзор) томонидан аниқланган қоидабузарликлар туфайли Қозоғистон ва Ўзбекистондан олиб борилган ўнлаб тонна маҳсулотлар ортга қайтариб юборилди. Бу ҳақда “Россельхознадзор”нинг Ростов, Волгоград ва Астрахан вилоятлари ҳамда Қалмоқ Республикаси бўйича бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қоидабузарликлар жорий йилнинг 16-24 январь кунлари Астрахан вилоятидаги “Қораўзак” фитосанитария назорати постида аниқланган. Қоидабузарлик Қозоғистон ва Ўзбекистондан автомобиль йўли орқали олиб келинган оғирлиги 78 тоннадан ортиқ бўлган ўсимлик маҳсулотлари билан боғлиқ.
Маҳсулотлар қонун талабларини бузган ҳолда ташилган. Қуритилган ловия, пиёз, помидор каби маҳсулотлар фитосанитария сертификатининг ёрлиғига тўғри келмаслиги аниқланган. Таъкидланишича, товарлар Москва, Рязан ва Ульяновск вилоятига етиб бориши керак бўлган.
Натижада товарларни Астрахан вилояти ҳудудига олиб кириш тақиқланган. Барча маҳсулотлар Қозоғистон ва Ўзбекистонга қайтариб юборилган.
LiveБарчаси