Россия Ўзбекистонда қидирилаётган фирибгарни экстрадиция қилди

Олам

шаблон лого копия

Россиянинг Саратов вилояти прокуратураси Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахсни экстрадиция қилди. Қидирувдаги шахсга фирибгарлик ва пора бериш айблови қўйилган.

У ўзининг танишлари ёрдамида Ўзбекистонда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан жами 21 минг АҚШ доллари пул олган ва қочиб кетган.

Эктрадиция текшируви эркакнинг Ўзбекистон фуқароси эканини, РФ фуқаролигига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини аниқлаган. Унинг ҳаракатлари учун Россия қонунчилигига кўра жазо тайинланиши кераклиги таъкидланган.

“Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг экстрадиция текшируви натижаларига кўра, Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш учун қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Айни вақтда Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати уни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идорасига топширишни ташкиллаштирди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия экстрадиция

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг