Россия Ўзбекистон билан алоқалар ривожидан мамнун – Матвиенко

Жамият

image

Россия Ўзбекистон билан кўп векторли муносабатлар ривожланаётганидан мамнун. Бу ҳақда Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувда маълум қилди.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш даражасидан мамнунмиз, улар кўп қиррали ва кўп векторли”, деган Матвиенко.

Россия Федерацияси кенгаши спикери бу муносабатлар ривожи бундан кейин ҳам ўсиб боришига умид билдирган.

Шунингдек, мулоқот давомида Россия-Ўзбекистон икки томонлама муносабатларини ривожлантиришнинг сиёсий векторини давлатлар раҳбарлари белгилаб беришини таъкидлаган. Ҳукуматлараро ва парламентлараро ҳамкорлик ҳам муваффақиятли ривожланаётгани, Москва ҳамда Тошкент ўртасида 350 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзолангани қайд этилган.

Ўз навбатида Нурдинжон Исмоилов Россия бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётгани ва сармояларни кўпайтирганини айтган.

“Бизда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Бизда қонун ҳужжатлари алмашинуви, Россия Федерацияси юқори палатаси ва қуйи палатаси фаолияти тўғрисида маълумотлар алмашинуви, делегациялар алмашинуви йўлга қўйилган”, деган Исмоилов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг