Россия урушни истамайди – Лавров
Олам
−
28 Январь 2022
8283Россия урушни истамайди, лекин бошқа давлатларга унинг ҳуқуқларини бузишига йўл қўймайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Агар бу Россия Федерациясига боғлиқ бўлса, уруш бўлмайди. Биз урушларни хоҳламаймиз. Лекин биз ўз манфаатларимизга қўполлик билан ҳужум қилишга, уларнинг эътибордан четда қолишига ҳам йўл қўймаймиз”, дейди вазир.
Унинг таъкидлашича, ҳозирча АҚШ ва НАТО билан хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ҳали якунига етмаган.
Маълумот учун, сўнгги пайтларда Ғарб матбуоти Россия Украина билан чегарадош ҳудудларда қўшин тўплаётгани, бу билан у ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида бонг уриб келмоқда. Аммо Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Россия ўз ҳудуди бўйлаб ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга, бу ҳеч кимнинг хавотирга тушишига асос бўла олмайди.
Шунингдек, Россия 2021 йилнинг 17 декабрь куни АҚШ ва НАТОга бир қанча талаблар қўйганди. У альянсдан янги аъзоларни, биринчи навбатда Украинани қабул қилишдан бош тортишни, шунингдек, илгари СССР таркибига кирган давлатлар ҳудудига ўз қўшинларини жойлаштирмасликни талаб қилган.
LiveБарчаси