Россия уруш бошланганидан бери қанча қочоқ келганини очиқлади

Олам

image

Россияга жорий йилнинг 24 февралидан бери тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳамда Украинадан 1,1 миллиондан ортиқ киши келди. Бу ҳақда бугун, 4 май куни ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб ТАСС хабар берди.

“Ростов, Брянск, Белгород вилоятлари ва Қрим Республикаси назорат-ўтказиш пунктлари орқали Россияга ДХР, ЛХР ва Украинадан жами 1,1 миллиондан ортиқ одам, жумладан, 200 мингга яқин бола келди”, деган агентлик суҳбатдоши. 

Сўнги 24 соат ичида 12 мингдан ортиқ одам Россия чегарасини кесиб ўтган.

Россияга келганлар орасида деярли 200 минг Россия Федерацияси фуқаролари, 608 мингдан ортиқ ДХР ва ЛХР "фуқаролиги"га эга одамлар мавжуд. Қолганлари Украина ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳисобланади.

Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатнинг 52 та ҳудудидаги 508 та вақтинчалик жойлаштириш марказида 33 мингдан ортиқ қочоқлар мавжуд. 

Шунингдек, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси маълумотларига кўра, 24 февралдан 3 майгача Украинадан қўшни давлатларга 5 миллион 657 минг 185 киши ўтган. Уларнинг 3 094 446 нафари Польшадан, 846 521 нафари Руминиядан, 703 523 нафари Россиядан, 539 821 нафари Венгриядан, 449 605 нафари Молдовадан, 385 284 нафари Словакиядан ва 25 852 нафари Беларусдан бошпана топган.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг