Россия Украинани босиб олиши мумкин эди – Украина разведкаси 

Олам 9550
image

2014 йилнинг баҳорида Россия Украина ҳудудининг Днепр дарёсигача бўлган қисмини босиб олиши мумкин эди. Бу ҳақда Украина Ташқи разведкасининг собиқ раҳбари Виктор Гвоздь “Апостроф” телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Виктор Гвоздга кўра, ўша пайтларда Украина Қуролли кучларининг биронта жангга тайёр бўлган ҳарбий бўлинмаси мавжуд эмас эди. Шунингдек, Украина раҳбарияти Киев осмонини қандай ҳимоя қилиш йўлини қидираётган бўлган. 

“Ўн тўртинчи йилнинг февраль ойи. Биз парламент биносини ҳимоя қилиш учун бошқа чорамиз йўқлигидан, оддий, қўчма-зенит ракетасини ўрнатган эдик.

Ҳозир ўша пайтдаги Ҳукуматни танқид қилиш осон. Бироқ шароитни ҳам ҳисобга олиш керак”, дейди Украина Ташқи разведкасининг собиқ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, агар ўша даврда қон тўкишлар бошланганида, Россия ҳарбийлари Украинага нисбатан операция ўтказган бўларди.

“Ўша пайтда ҳаммамизга маълумки, Россия чегарамиз бўйлаб 100 минг кишилик гуруҳ жойлаштирган эди. Улар шунчаки ўтишни кутган. Қон тўкишни бошлаганимизда, март ойида Днепрга юриш бошланган бўларди”, дея қўшимча қилди собиқ разведка бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, Украина пойтахти Киев шаҳри марказида 2013 йилнинг ноябридан 2014 йилнинг февралига қадар оммавий намойишлар бўлиб ўтган.

Дунё ҳамжамиятига кўра, ўша воқеалар фонида Россия Украинанинг Қрим оролини ўзига қўшиб олган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 452
Рейтинг: 2.9
t
×