Россия Украинага қурол-яроғ етказиб бераётган барча давлатларга нота юборди – Захарова

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова “The Washington Post” газетасига Россия Украинага қурол етказиб бериш юзасидан АҚШга нота юборганини тасдиқлади

Шунингдек, Мария Захаровага нота барча мамлакатларга юборилганини маълум қилган. 

Аввалроқ, WP нашри Россия АҚШни қурол-яроғ етказиб бериш Украинадаги вазиятни кескинлаштираётгани ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиргани ҳақида маълум қилганди. 

Нота АҚШнинг Киевга эълон қилган 800 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетига жавобан юборилган. Ҳужжат Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан Давлат департаментига топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден Украинага 800 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Уларнинг орасида 200 та М113 зирҳли транспортёрлари, 18 та гаубицалар, 300 та  “Switchblade” камикадзе дронлари, 500 та “Javelin” ракеталари ва Россияда ишлаб чиқарилган 11 та Ми-17 вертолётлари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1419

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг