Россия Украинага ҳужумнинг иккинчи босқичида нималарни режалаштирган?
Олам
−
22 Апрель 2022
10738Россия армияси Украинага қарши ҳужумнинг иккинчи босқичида Донбасс устидан тўлиқ назорат ўрнатиши керак. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари, генерал-майор Рустам Миннекаев маълум қилди.
“Ҳужумнинг иккинчи босқичи аллақачон бошланди. Россия армиясининг иккинчи босқичдаги вазифалари Донбасс ва Украина жанубида тўлиқ назорат ўрнатишдан иборат”, дейди у.
Миннекаевнинг сўзларига кўра, Россия Қуролли Кучларининг Донбасс устидан назорати Қримга қуруқлик йўлагини яратиш имконини беради.
“Бу (Донбасс устидан назорат - таҳр.) Қримга қуруқлик йўлаги очилишини таъминлайди, шунингдек Украинанинг [ҳарбий кучлари] муҳим объектларига, Қора денгиз портларига кириш имконини беради. Улар орқали қишлоқ хўжалиги ва металлургия маҳсулотларини бошқа мамлакатларга етказиш мумкин бўлади”, дейди қўмондон ўринбосари.
Унинг қайд этилишича, Украина жанубини назорат қилиш Приднестровьега чиқишнинг яна бир йўли, у ерда русийзабон аҳолига зулм қилиш фактлари мавжуд.
“Кўриниб турибдики, биз ҳозир Иккинчи жаҳон урушида бўлгани каби бутун дунё билан урушдамиз. Бутун Европа, бутун дунё бизга қарши эди. Ҳозир ҳам худди шундай, улар Россияни ҳеч қачон ёқтирмаган”, дея қўшимча қилди у.
Миннекаевнинг таъкидлашича, Россия армиясининг қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳудудида Украина Қуролли Кучлари устидан техник устунлиги яққол кўриниб турибди.
"Россия қуролли кучлари зарба беришда ҳеч қандай талафот кўрмайди. Бу Украина Қуролли Кучларининг шахсий таркибини маънавий жиҳатдан ўлдиради. Россия армиясининг қуруқликда, денгизда ва ҳавода техник устунлиги яққол кўзга ташланди", дейди қўмондон ўринбосари.
Миннекаевга кўра, Украинага ҳужум муваффақиятли якун топиши керак. Олдинга қўйилган барча вазифалар бажарилади.
LiveБарчаси