Россия Украинага ҳужумни бошлашга 70 фоиз тайёр – АҚШ

Олам

image

Россия Украинага ҳужумни бошлаш учун 70 фоиз ҳарбий кучларини шай ҳолатга келтирган. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий разведкаси бераётган маълумотларга асосланиб BBC хабар бермоқда.

Ҳужум февраль ойи ўрталарида бошланиши мумкинлиги билдирилмоқда. Келаси ҳафта Украина билан чегара ҳудудда 100 000 дан ортиқ қўшин тўплаган Москва ўзининг оғир артиллериясини ишга солиши айтилмоқда. 

Ҳужумга тайёргарлик ҳақида хабар бераётган АҚШ, ўзининг тахминларини қайси манбага асосланиб бераётгани ҳақида миқ этмаган. АҚШга кўра, маълумотлар разведка хизмати томонидан тақдим этилган. 

АҚШ расмийларининг “Reuters” ахборот агентлигига билдиришича, Россия февраль ойи ўрталари ва март ойининг бошларида чегара ҳудуди бўйлаб ҳужумкор қуролларини мобилизация қила бошлайди. Агар у содир бўладиган бўлса, совуқ уруш камида 50 000 дан ортиқ тинч аҳолининг қони тўкилишига сабаб бўлиши айтилмоқда. 

Бундан ташқари, ҳужум оқибатида Украина пойтахти Киев вайрон бўлиб, Европада Украинадан келадиган миллионлаб қочқинлар сабаб, муҳожирлар инқирози бошланиши маълум қилинмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 февраль куни Россия агрессиясига қарши олдиндан кўрилган чора сифатида АҚШ Польшага расман ўз қўшинларини киритди.

Сўнгги пайтларда Россия-Украина можароси жиддий тус олган. Бир томонда Киевни қўллаётган АҚШ ва НАТО турган бўлса, бошқа томонда ҳарбий тайёргарликларни бошлаб юборган Россия турибди. 

Украинанинг тарафини олиб АҚШ Киевга 200 миллион доллар миқдоридаги, қарийб 500 тонна қурол-яроғ, 300 та Жевелин танкка қарши ўточар техникалари ва 5 та МИ-17 вертолётини етказиб берганини билдирган. Бундан ташқари, 8 500 нафар ҳарбийни Шарқий Европага юбориш учун шай ҳолда ушлаб тургани ҳақида маълум қилган. 

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса Украинага элита бўлинмасининг 30 нафар ҳарбий хизматчисини, 2 000 та танкка қарши ракета ва қурол-яроғ юборилгани ҳақида хабар берган. 

Бошқа томондан Россия, Украина баҳонасида “бурни тагига” тиқилиб олаётган НАТОнинг Шарқий Европа томон силжиб келишини қоралаб, унга қарши ўз ҳудуди ва Беларуснинг Украина билан чегарадош ерларида 100 000 дан ортиқ қўшин ва ҳарбий техникалар тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

492

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made